Aндижонда 2-сектор раҳбари ҳудуддаги ишбилармонлар билан учрашди

Aндижон шаҳрида хусусий бизнес раҳбарлари ва тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларини ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида юзма-юз мулоқотлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Aндижон шаҳар 2-сектор раҳбари Қ.Aсқаров сектор ҳудудидаги ишбилармонлар билан учрашди. Мулоқот давомида тадбиркорларнинг карантин даврида ўзларини тиклаб олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхона ва тадбиркорларнинг ўтган йилги мос даврига нисбатан иш унуми пасайиши сабаблари ўрганилиб, зарурий маслаҳатлар берилган.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири Пешкуда камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳалар муҳокамасини ўтказгани ҳамда Aндижон шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар