Қишлоқ хўжалиги вазири Пешкуда камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳалар муҳокамасини ўтказди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Бухоро вилояти Пешку туманида камбағалликни қисқартириш бўйича муҳокама ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга топшириқ берилган. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан қишлоқ хўжалиги вазири, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори, Агросаноат агентлиги раҳбарининг ўринбосари ва соҳага алоқадор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ Пешку туманида бўлди. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида таклиф этилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қишлоқ хўжалиги вазири тадбиркорлар таклиф этаётган лойиҳалардан истиқболли деб топилганлари сараланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган қарор лойиҳасига киритилиши юзасидан топшириқ берди.

Хусусан, «Бухоро Агро» эркин иқтисодий зонасида маҳсулот таннархини арзонлаштириш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш, ҳудудда яшовчи ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролари бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Аввалроқ Когонда 50 нафардан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани ҳвқида хабар берилганди.

Шунингдек, Бухорода Миллий гвардия ташкил этган сайёр қабулга 56 нафар ҳарбий хизматчи оила аъзоларидан мурожаатлар келиб тушгани, Миллий гвардия ходимлари томонидан Фарғонада аҳолининг муаммоларига ечим топиш учун уларга психологик ёрдам кўрсатгани ҳамда Бухорода оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар