Фарғонада Миллий гвардия ходимлари аҳолининг муаммоларига ечим топиш учун уларга психологик ёрдам кўрсатди (фото)

Фарғона вилояти Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзига бириктирилган ҳудудларда аҳолининг яшаш тарзи ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида аҳоли орасида суҳбат ўтказмоқда. Бу ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, турли хил ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш мақсадида аҳолига зарур психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу психопрофилактик суҳбатлардан сўнг айрим ажрим ёқасидаги оилаларнинг ярашуви, вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар қилишдан тийилиши ҳамда жанжалкаш оилаларнинг муросага келишига эришилмоқда.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилган. Шунингдек, вилоятда Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олди олинди.

Янгиликлар