Фото: Бухорода Миллий гвардия ташкил этган сайёр қабулга 56 нафар ҳарбий хизматчи оила аъзоларидан мурожаатлар келиб тушди

Бухоро вилоятида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Қайд этилишича, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят ҳарбий прокуратураси, вилоят ҳокими ўринбосари, Бандликка кўмаклашиш бошқармаси, давлат хизматлари агентлиги мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Тадбирда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратилди. Сайёр қабул жараёнида 56 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари томонидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган Бухоро шаҳридаги 35 мактабга борилди. Масъулларга Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган янги намуна бўйича тарғибот-ташвиқот стендларини жойлаштириш ҳамда ўрта мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар киритилди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Шунингдек, имтиёзли кредит асосида уй-жойга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонлари жойлашган ҳарбий шаҳарча кўздан кечирилиб, яшаш шароитлари ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Миллий гвардия ходимлари аҳолининг муаммоларига ечим топиш учун уларга психологик ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди.