Aндижон шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинди

Aндижон шаҳридаги бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил 1 август кунига қадар амалга оширилган ишлар маълум қилинди. Бу ҳақда Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Aндижон шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жами 243 та мурожаатлардан 257 та масала жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар бош вазирнинг виртуал қабулхонасига киритилган.

Шунингдек, жами 257 та масаладан 8 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлиб, шундан биттасининг муддати ўтказиб юборилган. 249 та масала, яъни 96,8 фоизи кўриб чиқилишига эришилган. Мурожаатларнинг 96 таси банк кредитлари масаласида, 16 таси ер масаласида, 7 таси инфратузилма тармоқларига уланиш масаласи, 31 таси солиқ масаласида, 12 таси рухсатнома ва лицензия бериш масаласи, 3 та бино ажратиш масаласи ва 92 таси бошқа масалалардаги мурожаатлардир.

«Корхона ва ташкилотларнинг ижрочи ходимлари томонидан мурожаатларга юзаки ва масъулиятсизлик билан ёндашиш, мурожаатларнинг белгиланган муддатларда ҳамда сифатли кўриб чиқилишига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги доимий равишда кўзга ташланмоқда. Бу каби ҳолатлар эса, ўз навбатида, мурожаатчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон ҳокими ўринбосари Олтинкўл туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказгани ҳамда Марҳаматда карантин бошланганидан буён Давлат хизматлари марказига қанча ариза келиб тушгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар