Наманган вилояти ҳокими «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвони билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвони билан тақдирлади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОAВ вакилларини, коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинди.

Янгиликлар