ДТМ 28 сентябрдан апелляция шикоятларини қабул қилишни бошлади

ДТМ 28 сентябрдан абитуриентлардан апелляция шикоятларини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» Telegram канали хабар берди.

Хабарга кўра, агар абитуриентлар мандатдан ва ўзининг тест жавобларидан норози бўлса, 28 сентябрдан бошлаб апелляция шикояти бериши мумкин. Абитуриентлар апелляция шикоятларини abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириб, онлайн равишда юборишлари керак.

Шунингдек, шикоят юборган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.

Аввалроқ Ўзбекистонда мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилингани, ДТМ кириш имтиҳонлари натижаларининг ҳисоблаш жараёни якунига етмаганини маълум бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар