Иштихон ва Нарпай туманларида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди

Самарқанд вилояти Иштихон ва Нарпай туманлари 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100 фоизга бажарди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Иштихон давлатга 25 424 тонна пахта топшириши белгиланган бўлиб, туман 27 октябрь ҳолатига кўра режани 100 фоизга бажарган. Туманда 16 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 255 та фермер хўжалиги пахта ҳосилини теришда қатнашган.

Шунингдек, Нарпай тумани ҳам 17 та муқобил машина-трактор парки ҳудудида 218 та фермер хўжалиги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида қатнашди. Туман 33 430 тонна билан шартнома режасини 100 фоизга бажарган.

Қайд этилишича, бунда кластер корхоналари хизматчилари, вилоятдан келган минглаб ҳашарчилар, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам иштирок этган.

Аввалроқ Нуробод тумани пахта топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажаргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар