Нуробод тумани пахта топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди

Самарқанд вилояти Нуробод тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нурабод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, пахта ҳосили учун тумандаги 4 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 31 та фермер хўжалиги томонидан 632 гектар ер майдонига ғўзанинг «Бухоро-102» нави экилди. Маъсулияти чекланган жамиятлар кластер корхоналари билан биргаликда 1264,4 тонна пахта хом ашёсининг хирмони яратилди.

Фото: Нурабод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Пахта ҳосилини йиғиштириб олиш мақсадида туманда 14 та пахта терим отряди ташкил этилиб, 1260 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар пахта теримигa жалб қилинди.

Аввалроқ Пахтаобод тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажаргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар