Тўрақўрғонда 62 та мактабга нархи 145 млн сўмдан ортиқ спорт анжомлари топширилди (фото)

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 62 та мактабга нархи 145 миллион 110 минг сўмлик 11 турдаги спорт анжомлари топширилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Наманган «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларига спорт анжомлари топширилмоқда.

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 28 октябрь куни Тўрақўрғон туманидаги 16-мактабдаги тадбирда 62 та мактабга 145 миллион 110 минг сўмлик 11 турдаги спорт анжомлари тақдим этилган.

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маросимда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Носиржон Тўхтаназаровлар иштирок этган. Шунингдек, ўзининг спорт борасида эришаётган ютуқларга эришган фаол ўқувчилар тақдирланган.

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда 45 та мактабга 11 турдаги спорт анжомлари топширилгани ва Наманганлик баскетболчилар Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухоро туманида мактаб спорт зали қурилиши учун салкам 2 миллиард сўм сарфланганди.

Янгиликлар