Суриядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун чартер рейс амалга оширилади

Суриядаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун чартер рейси амалга оширилади. Бу ҳақда «Дунё» хабар қилди.

Фото: «Uzbekistan Airways»

Таъкидланишича, делегация ташрифи Сурияда қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги тадбирга доир ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш учун амалга оширилди.

«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан қайтарилган.

Аввалроқ Абхазиядан 300 га яқин ўзбекистонлик махсус чартер рейси орқали олиб келингани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Самарадан яна 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар