Москвадан 442 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали ватанга қайтарилди

Наманган ҳалқаро аэропортида 25 сентябрь, жума куни 442 нафар ўзбекистонлик Москва шаҳридан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 25 сентябрь соат 18:04 да Наманган халқаро аэропортига илк бор «Nord Wind» авиакомпаниясининг «Boeing 777» русумли ҳаво кемаси келиб қўнган. Унда Москва шаҳридан 442 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер рейси орқали олиб келинган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ушбу рейсда Ўзбекистонга келган йўловчилар парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда текширувдан ўтказилган. Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида келганларга 14 кун ичида ўзини ўзи яккалаш талаби қўйилган ҳамда ўз манзилларига кузатилган.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Россиядан ватанга қайтарилаётган Ўзбекистон фуқароси поезд станциясида вафот этгани ҳамда ўзбекистонлик 336 нафар фуқаро Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.