Россиядан яна 497 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан 497 нафар ўзбекистонлик 22 сентябрь куни Самарқанд вилоятига 2 та чартер рейс орқали олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаролар 22 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида 2 та чартер рейс орқали кутиб олинган.
Мавзуга доир: Самарадаги чодирли лагерда 4,2 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси тўпланиб қолган
Мавзуга доир: «Уйга кетишни хоҳлаймиз» — Ростов-Дон вокзали ёнида чодирда яшаётган ўзбек муҳожирлари чипта олишга жонли навбатда турибди
Аввалроқ Новосибирск ва Самарадан яна 2 мингга яқин ўзбекистонлик, Владивостокдан 272 нафар ўзбекистонлик Бухорога олиб келингани, Россиядан 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик қайтгани ҳақида хабар қилинган.