Москвадан 17 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали олиб келинди

Россиянинг Москва шаҳридан 24 cентябрь куни 17 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг матбуот хизмати

Хабарга кўра, Москвадан 17 нафар мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро олиб келинган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси билан Россия ва Қозоғистонда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 15 минг AҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган эди.

Аввалроқ  Россиядан 27 август куни 927 нафар, Самарадан 2 сентябрь куни 922 нафар, 8 сентябрь куни 952 нафар ўзбекистонлик махсус поездларда ватанга қайтарилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, аввалроқ Россиядан ватанга қайтарилаётган Ўзбекистон фуқароси поезд станциясида вафот этгани маълум қилинди.

Янгиликлар