Қорақалпоғистонда ҳоким вазифасига тайинланганидан кейин «Equinox» сотиб олди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой вилояти ҳокими Aйбек Тожетдинов 21 декабрь куни 349 миллион сўмга «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган «Equinox» автомобилини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолаган. Бу ҳақда Давлат харидлари агентлиги веб-сайтида маълум қилинди.

Фото: «Газета.uz»

Ҳужжатда янги машина сотиб олиш мақсади ошкор этилмаган. Шартномага кўра, «Equinox» 10 кун ичида — 31 декабрда эгасига этказиб берилади.

Маълумот ўрнида, Чимбой вилояти ҳокими 2020 йилнинг 7 ноябрида иш бошлаган. Бунгача Aйбек Тажетдинов Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими ноябр ойида бизнес мақсадида «Chevrolet Trailblazer LTZ-AT» русумли автомашина сотиб олган. Туман ҳокимлигига бунга сабаб қилиб маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари учун битта хизмат машинаси керак бўлганлигини айтган.

Таъкидланишича, машина учун олдиндан маблағ ажратилган ва қўшимча равишда бюджетдан ажратилган маблаг ъэвазига сотиб олинган.

Аввалроқ Қўшработ ва Нарпай ҳокимлари салкам 400 миллион сўмга хизмат автомобиллари харид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар