2023-йилда Ўзбекистонда ҳимоя ордери олган аёллар сони аниқланди

2023-йилда Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ аёлга ҳимоя ордерлари тақдим этилди, хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Мудофаа ва хавфсизлик бўйича Қўмита мажлисида ижтимоий ёрдамга муҳтож 6 643 нафар аёл ишга жойлаштирилгани қайд этилди. Яна 11 нафар фуқаро ижтимоий, тиббий ва моддий кўмак олган.

«Тайзиқ ва зўравонликка учраган 40 мингдан ортиқ аёга ҳимоя ордерлари топширилди», – дейилмоқда хабарда.

Профилактик чора-тадбирлар наттжасида 17 327 та оила яраштирилди. Бундан ташқари, оилавий муаммоларга ва зўравонликаа дучор бўлган 1 450 нафар аёл реабилитация ва адаптация марказларига жойлаштирилди.

Янгиликлар