Республикада яна 2 та ОТМ масофавий таълимга ўтказилди

Яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди. 

Хабарга кўра, Ўзбекистон  давлат санъат ва маданият институтида айрим талабаларда COVID-19 касаллиги аниқланганлиги сабабли ўқув жараёнлари 28 апрелдан бошлаб, 14 кунга (11 майга қадар) масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Шунингдек, Жиззах давлат педагогика институтида ҳам ўқув жараёнлари 30 апрелдан бошлаб (14 кунга )14 майга қадар масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яна бир ОТМ масофавий таълимга ўтказилди  деб хабар берган эдик.

Янгиликлар