Наманганда яна 2 киши коронавирус юқтириб олди

Наманган вилоятида 29 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 кишига ошиб, 905 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 856 нафар бемор соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 44 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 953 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 37 947 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2701 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар