Душанбеда Ўзбекистон—Тожикистон қўшма корхонаси очилди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон—Тожикистон қўшма корхонаси очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълумотларга кўра, корхона очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали иштирок этган.

Фото: ЎзА

Ҳукумат раҳбарлари ва мамлакат Сенати раиси корхона фаолияти билан танишган.

«Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Душанбе шаҳрида 60 миллион доллар эвазига барпо этилган мазкур «Artel Avesto Electronics» ўзбек-тожик қўшма корхонаси замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган», дейилади хабарда.

Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Аввалроқ Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган мактаб очилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Абдулла Арипов Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашгани маълум қилинган.

Янгиликлар