Жондорда 29 сентябрь куни яна 22 та мактабда анъанавий таълим бошланди (фото)

Бухоро вилояти Жондор туманида 29 сентябрь, сешанба куни яна 22 та мактабда анъанавий шаклда таълим бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, айни кунга қадар Жондор туманида анъанавий шаклда таълим бошлаган мактаблар сони 23 тани ташкил қилган. Шунингдек, 29 cентябрь, сешанба куни яна 22 та умумтаълим мактаби янги ўқув йилини карантин тартиб-қоидалари асосида бошлади.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда қайд этилишича, биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар учун «Президент совғалари» топширилди.

Фото: Жондор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда, 18 сентябрдан 10 та мактабда, 21 сентябрда 33 та мактабда,  Самарқандда 482 та мактабда анъанавий таълим бошлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар