Бухорода 2020 йил август—сентябрь ойларида нечта қарздор истеъмолчи газдан узилгани маълум бўлди

Бухоро вилоятида 2020 йил август—сентябрь ойларида газдан қарздор 714 га яқин истеъмолчи тармоқдан узилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг август ва сентябрь ойларида вилоят бўйича жами 6947 та хонадонга 935 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик бўйича огоҳлантириш хатлари берилган. Мазкур хонадонлардан 714 га яқини тўловни амалга оширмаганлиги сабаб тармоқдан узилган.

Хабарга кўра, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи қарздор фуқароларга 1367 та огоҳлантириш хати чиқарилган. Уларнинг 948 таси қарздорликни тўлаган. Аммо 419 та қарздор хонадон тўловни амалга оширмаган. Оқибатда 28 октябрь ҳолатига кўра, жами 105 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик учун 153 та хонадон табиий газ тармоғидан узилган.

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида 42 нафар улгуржи истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Пастдарғомда газдан қарздор 374 та истеъмолчи ҳамда Паяриқда жами 184 миллион сўм қарзи бўлган 164 истеъмолчи газ тармоғидан узилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар