Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 29 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 45 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 29 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 45 065 094 киши;
  • касалликдан тузалганлар 32 856 483 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 183 096 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 314 869 та касалланиш ҳамда 4572 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 29 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 454 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 29 октябрь куни 254 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 123 таси Тошкент шаҳрида, 60 таси Тошкент вилоятида, 14 таси Сирдарё вилоятида, 11 таси Андижон вилоятида, 8 таси Сурхондарё вилоятида, 7 таси Қорақалпоғистонда, 7 таси Бухоро вилоятида, 7 таси Фарғона вилоятида, 6 таси Жиззах вилоятида, 6 таси Қашқадарё вилоятида ҳамда 5 таси Самарқанд вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 561 нафарга етган. 29 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 118 нафар, Тошкент вилоятида 76 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Фарғона вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, жами 267 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 454 нафар бемордан 63 713 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2180 нафар бемордан 269 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 27 октябрь куни 256 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 148 856 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8 миллион киши), Бразилия (5,4 миллион киши), Россия (1,5 миллион киши), Франция (1,2 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 44,5 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 29 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 111 110 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 106 059 нафари тўлиқ соғайган, 1825 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 268 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 37 379 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 659 нафари тузалган, 397 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 29 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 57 798 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 49 097 нафари соғайиб, 1139 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7562 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 460 бемор соғайган.

Фото: «Kloop.kg»

Тожикистонда 29 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 128 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 939 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 82 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 39 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 29 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 581 693 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 186 046 нафари соғайган, 27 301  нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 17 717 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 366 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 44,5 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар