Ўзбекистонга уч ой ичида 3 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 164 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:

• эркаклар – 1 652 951 нафар;

• аёллар – 1 219 551 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

• 0-18 ёш – 301 232 нафар;

• 19-30 ёш – 499 982 нафар;

• 31-55 ёш – 1 527 429 нафар;

• 56 ёш ва ундан катталар – 543 859 нафар.

Ўзбекистон