Норин дарёси устида 3 туманни Наманган вилояти маркази билан боғловчи янги кўприк қурилди
Узунлиги 481,5 метр бўлган ушбу кўприк Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дарё устида қурилган энг йирик ва энг узун иншоотлардан бири ҳисобланади

Норин дарёси устида Наманган вилоятининг учта туманини вилоят маркази билан боғлайдиган янги кўприк барпо этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур кўприк Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини бевосита вилоят маркази билан боғлайди. Узунлиги 481,5 метрни ташкил этувчи мазкур кўприк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дарё устида қурилган энг йирик ва узун иншоотлардан бири ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида 17,5 километр янги йўл ҳам бунёд этилиши натижасида Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олинади.





