Қирғизистонда мактабда 43 ўқувчи атирдан заҳарланди

Қирғизистон Республикасида 43 нафар мактаб ўқувчиси атирдан заҳарланди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 29 март куни Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги «Тоштак» қишлоғида содир бўлган.

Қирғизистон таълим вазирлигига кўра, 6-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан атир олиб келиб, уни синфхонага сепган. Шундан сўнг ўқувчилар ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Улар зудлик билан Ўш вилоят болалар шифохонасига етказилган.

Дастлабки тиббий хулосага кўра, уларга номаълум модда билан заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Докторлар ўқувчиларнинг 18 нафари кузатув остида қолишлари керак деган қарорга келган ва улар шифохонага ётқизилган. Болаларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланган.

Кейинчалик 14 нафар ўқувчи касалхонадан чиқишига рухсат берилган Қолган тўрт нафари ҳозирча шифокорлар назоратида эканлиги айтилган.

Янгиликлар