Тожикистондан қарийб 20 кг «опий» моддасини олиб ўтган самарқандлик ушланди

Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро Тожикистондан қарийб 20 кг «опий» гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган пайтида қўлга тушди.

Қайд этилишича, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 1997 йилда туғилган фуқаро ушланган. Ундан қўшни Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган 19 кг 799 грамм «опий» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.