Тошкент вилоятидаги заводда ёнғин содир бўлди — видео
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Хабарга кўра, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Тинчлик МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган BARAKA DEKOR МЧЖда ёнғин содир бўлган.
Қайд этилишича, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01да ёнғин ўраб олинган ва соат 23:14да батамом ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.