Ўзбекистонда 30 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 30 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 39-41 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 30 июнь куни ёмғир ёғиши мумкин.

Янгиликлар