Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққанларга ёрдам пули берилади

Президент қарори билан Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакетини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакетини бериш тартибини белгилайди. Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида – 9 миллион 200 минг сўм).

Қайд этилишича, ёрдам пули ушбу масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилади. Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўз лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

  • бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик
  • фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги;
  • маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси;
  • кам таъминланган ёки ёлғизлиги;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги;
  • кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги;
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги.

Янгиликлар