Андижонда фуқаронинг шифокор билан жанжаллашгани акс этган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда 29 август куни «Андижон туманидаги шифохоналардан бирида шифокор билан жанжал юзага келди» номли сарлавҳа остида видеотасвир тарқалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур видеотасвирда акс этган ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 29 июль куни соат 13:30 ларда фуқаро М.Ғ. жияни М.А.нинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Андижон тумани «Храбек» маҳалласидаги 3-қишлоқ оилавий поликлиникасига уни олиб борган ва умумий амалиёт шифокори О.Ю.га кўрсатмоқчи бўлган. Аммо фуқаро М.Ғ. шифокор О.Ю.нинг хатти-ҳаракатларидан кўнгли тўлмасдан, у билан ўзаро жанжаллашиб кетган.

Ушбу ҳолат 29 август куни туман ИИБ навбатчилик қисмидаги Шакл-2 китобидан рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Газли шаҳар касалхонаси тиббиёт ходимлари пулини ололмаётгани ҳақидаги хабар рад этилиб, беморлар ўзи акс этган видео тарқалганиданидан норозилиги ҳақида хабар берилганди.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига 336,3 миллиард сўм қўшимча рағбатлантириш пуллари тўлаб берилгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси фаолияти тикланиб, ходимларнинг пуллари тўлаб берилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар