Наманганда 3 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди

Наманган вилоятида 30 август 17:00 ҳолатига кўра, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтга қадар 907 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 861 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41424 (+121) нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.