«Поччамнинг жони узилгани йўқ, уларга фақат Аллоҳдан соғлиқ сўраяпмиз». Муқаддас Саъдуллаева Фатҳулла Маъсудовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов вафоти ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Instagram‘да, Тelegram‘да ўзига «очко» йиғиш учунми, балки тўғри кўнгилдами, Фатҳулла Маъсудов ҳақида ҳар хил гаплар тарқатаётганлар диққатига: илтимос, бундай хабарлар тарқатманглар, поччамнинг жони узилгани йўқ, уларга фақат Aллоҳдан соғлиқ сўраяпмиз, ҳар хил гаплар қўйманглар», — дейди актриса.

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлиги журналист ва блогерлардан фейк маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга чалинган Фатҳулла Маъсудовнинг аҳволи оғирлиги маълум қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза ва «Беном» гуруҳи вакили Комил коронавирусга чалингани хабар қилинган.

Янгиликлар