Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4,5 фоизга ўсди

Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган 9 ойда 18 триллион 554,6 миллиард сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь—сентябрь ойлари билан таққослаганда 104,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот дефлятор индекси 2019 йил январь-сентябрь ойларидаги нархларга нисбатан 109,9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, вилоятда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6 миллион 552,7 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга юқоридир.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича ЯИМнинг шаклланишида Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,5 фоизни ташкил қилган.

Аввалроқ Наманганда саноат ишлаб чиқариш хажми қанчага ошгани, Самарқандда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг камайиши ва Андижонда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари қайд этилганди.

Янгиликлар