Ислом институти айрим талабаларининг стипендияси оширилади
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент ислом институти талабаларнинг стипендияларини ошириш мақсадида хайрия пулларидан тушган пулларнинг бир қисмини ўтказиб берди.
Фонднинг хабарига кўра, 2021-2022 ўқув йили учун институт ҳисоб рақамига 567 450 000 сўм маблағ ўтказиб берилди.
Мазкур пуллар кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган 291 нафар талабанинг стипендиясига қўшимча равишда ҳар ойда 195 000 сўмдан тўлаб борилади.