Ўзбекистон январь–октябрь ойларида қанча мобиль телефон импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2020 йил январь–октябрь ойларида хориждан 781,7 минг дона мобиль телефон импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон қиймати 64,6 миллион долларга тенг бўлган 781,7 минг дона мобиль телефон импорт қилинган.

Ўзбекистон мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой — 556,6 минг дона;
  • Ветнам — 143,4 минг дона;
  • Ҳиндистон — 36,7 минг дона;
  • БАА — 23,9 минг дона;
  • Россия — 11,3 минг дона.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 миллиард сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефон ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Ўзбекистон 19 та давлатдан мобиль телефонлар импорт қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2020 йил январь–октябрь ойлари давомида 5,8 миллиард доллар миқдорида олтин экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 217 771 та енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар