Ўзбекистонда 30 май куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 30 май куни коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 335 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 65 нафари Тошкент вилоятида,
  • 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 12 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95 993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар