Бухорода 1 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 1 сентябрь, сешанба куни Бухорода кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Унга кўра, Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5—10 м/с тезликда шамол эсади.
Кундузи ҳарорат 32—37 даража, кечаси 17—22 даража бўлади.