Ўзбекистон фуқароларини Япониядан олиб келиш учун 24–25 сентябрь кунлари чартер рейс амалга оширилади

Ўзбекистон фуқароларини Япониядан олиб келиш учун 24—25 сентябрь кунлари чартер рейс рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ бир ой мобайнида амалга оширилиши белгиланган чартер рейслар жадвалига қўшимча киритилган.

Қайд этилишича, Япониядаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида 24—25 сентябрь кунлари «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент—Токио—Тошкент йўналишида чартер репатриация рейси амалга ошириши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркдан 31 июль куни 256 нафар, 3 август куни Россиядан 501 нафар, 7 август куни Нью-Йоркдан 174 нафар, 9 август куни Россиядан 918 нафар ҳамда 27 август куни Россиядан яна 927 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали мамлакатгани қайтарилган ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда чартер рейслар субсидияланиши маълум қилинган.

Янгиликлар