Самарқандда 1 сентябрда ҳаво булутли бўлади
«Ўзгидромет» 1 сентябрь, сешанба куни Самарқандда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Унга кўра, Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5—10 м/с тезликда шамол эсади.
Кундузи ҳарорат 30—35 даража, кечаси 15—20 даража бўлади.