Бухорода ўтказилган қўл жанги республика мусобaқасида ғолиб аниқланди (видeo)

Бухоро вилоятида 30 октябрь куни 9 та вазн тоифасида ўтказилган қўл жанги спорт мусобақасининг республика босқичида Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари таркибидан иборат жамоа ғолиб бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот химати хабар берди.

Фото: Миллий гаврдия ахборот хизмати

Таъкидланишича, 30 октябрь куни Бухоро вилоятида Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ҳамда жамоалари ўртасида қўл жанги спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Унда республиканинг 14 та ҳудудидан қатнашган қўриқлаш хизмати жамоалари 9 та вазн тоифасида беллашган.

Натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари таркибидан иборат жамоа эгаллаган. 2-ўринга Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, 3-ўринни эса Наманган ва Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармалари жамоалари эгаллаган.

Қайд этилишича, ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг кубоги, медаль ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Аввалроқ Самарқандда спортнинг кўпкураш тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтгани ҳақида хабар берлганди.