Булунғур туманининг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараcи тасдиқланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманининг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараcи 31 октябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида тасдиқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 31 октябрь куни Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессия кун тартибидаги олтинчи масалага мувофиқ, Самарқанд вилояти Булунғур туманининг маъмурий ҳудудий бирликлар чегарасини белгилаш ҳақида тайёрланган далолатномалар депутатлар томонидан муҳокама этилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Жумладан, ўрганишлар якунига, туманда хонадонлар сони 35 466 та, аҳоли сони 186 400 нафар, туманнинг чегара узунлиги 201 291 метр ва умумий ер майдони 76 921 гектарга тенг деб белгиланган. Мазкур рақамлар депутатлар томонидан тасдиқланган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгайтирилиши натижасида миллион аҳолига эга шаҳарга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар