Тошкент вилоятининг турар жой биносида 4 млрд сўмдан ортиқ табиий газ талон-тарож қилинди
Тошкент вилояти Қибрай туманида катта микдорда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу хакда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, фуқаро Т.О. АЖга қарашли кўп қаватли турар жой биноси тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, лойиҳа ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 45 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.





