Навоийда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани, Тошработ қўрғони, «Қалъаи Азизон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлида 24 февраль куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи Н.У. бошқарувида бўлган Malibu автомашинасида ички кўчадан ҳаркаталаниб чиқаётиб, биринчи даражали йўлдан ҳаркаталаниб келаётган ҳайдовчи Н.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашган.
Бунинг натижасида йўлнинг чекка қисмида турган Damas, Nexia-3 ва Lacetti автомашиналарга келиб урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Қизилтепа туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.