Ўзбекистонда 9 ойда темир йўл транспортидан 7 млндан ортиқ йўловчи фойдаланди
2024- йилнинг январь-сентябрь ойларида темир йўл транспортида 7 324,4 минг йўловчи жўнатилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу кўрсаткич 2023- йилнинг мос даврига нисбатан 12,7 минг нафар йўловчига ошган.
Маълумот учун, 2023- йилнинг январь-сентябрь ойларида 7 311,7 минг йўловчи жўнатилган эди.