Тошкентда 9 май шарафига ўтказиладиган мушакбозлик томошасининг вақти ва жойи маълум қилинди

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтдаги Янги Ўзбекистон боғида байрамона мушакбозлик ташкил этилади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мушакбозлик томошаси 9 май куни соат 21:00 да бўлиб ўтади.

Шунингдек, фуқаролар мушакбозликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram каналида жонли эфир орқали ҳам томоша қилиши мумкин.

Янгиликлар