Тошкент метросининг 9 та бекатида жамоат ҳожатхоналари очилади
Тошкент метрополитенининг гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Бу ҳақида метрополитен ахборот хизмати хабар қилди.
Жумладан, бундан бир муддат олдин пойтахт метрополитенининг «Чилонзор» бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган эди. Йўловчилар томонидан ушбу қулайлик илиқ кутиб олингани ва синов жараёнлари ўзини оқлади, дейилади хабарда.
Метрополитен ҳожатхоналар айнан қайси бекатларда ва қачон қурилишига аниқлик киритмаган.