Андижонда юк машинаси ҳайдовчиси 9 ёшли болани уриб юборди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида содир бўлган ЙТҲда бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 24 февраль куни соат 15:56ларда, Балиқчи тумани «Эски Марказ» МФЙ ҳудуди юз берган.

Жумладан, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ж. ўзининг «Зил 130» русумли юк транспорт воситасини бошқариб келаётиб, олдинда тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан кескин югуриб чиқиб юборган пиёда, 2017 йилда туғилган Ҳ.М.ни уриб юбориб, руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан вафот этди, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон