Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан мукофотланганларни табриклади

Шавкат Мирзиёев 31 август, душанба куни мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбирида фахрий унвон ва медаллар билан тақдирланган фуқароларни табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Маълумки, бугунги байрам арафасида турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг катта бир гуруҳи давлатимизнинг фахрий унвон ва орден-медаллари билан тақдирланди. Уларнинг барчасини қизғин табриклаб, ижтимоий фаолияти ва шахсий ҳаётларида янги-янги муваффақиятлар тилайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбирида Ўзбекистонда учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани, коронавирусга қарши курашда ёрдам берган Хитой, Россия, AҚШ ва бошқа давлатларга миннатдорчилик билдиргани ҳамда коронавирус пандемияси даврида масъулиятни янада кучайтириш керак эканлигига тўхталиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар