Тошкент халқаро аэропортида кетма-кет парвозлар чекланмоқда

Тошкент халқаро аэропортида 4 декабрь куни ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чекловлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий вақт билан соат 05:30 дан бошлаб жорий этилди.

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Лиеж—Тошкент йўналишидаги HY3174 рейси Бухоро муқобил аэропортига йўналтирилди.

Кеча, 3 декабрь куни ҳам ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилган эди.

Янгиликлар