«Афросиёб» тезюрар поездининг Хивага қатнови рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хивага «Афросиёб» поездлари қатнай бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди. Буни «Ўзбекистон темир йўллари» рад этди.
Ижтимоий тармоқларда тезюрар поезд Хивага келгани акс этган видео тарқалганди. «Ўзбекистон темир йўллари»нинг изоҳ беришича, Бухоро—Урганч—Хива темирйўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта «Афросиёб» поезди синовдан ўтказилди.
Қайд этилишича, ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисмидир.
Маълум қиламизки, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади раддияда.